• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдаги Қурултойи ўтказилди.

    2021 йилнинг 16 июнь куни Савдо-саноат палатасининг навбатдаги Курултойи бўлиб ўтди.

    Қурултойда республиканинг барча ҳудудларидан сайланган 297 нафар делегатлар, қатор вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

    Шу билан бирга, Курултойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Т.Нарбаева, Олий Мажлис Конунчилик Палатасининг спикери Н.Исмаилов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслахатчиси Р.Гулямов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.Касимов, Адлия вазири Р.Давлетов хамда бир қатор сенатор ва депутатлар қатнашдилар.

    Тадбирни Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов очиб берди. Бундан сўнг Олий Мажлис Сенатининг раиси Т.Нарбаева кириш сўзи билан тадбир иштирокчиларига республикамизда тадбиркорлик сохасида амалга оширилаётган ислохотлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги тизимли чора-тадбирлар, сохада яратилган шарт-шароитлар хамда Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган сай-харакатларига  сўзлади.

    Шунингдек Палата Қурултойи давомида Бизнес-омбудсман Д.Касимов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов ўз йўналишлари доирасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан сўзга чиқдилар.

    Курултойда  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2017-2021 йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилди ва навбатдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

    Ҳусусан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида — тизимга малакали кадрлар жалб қилиниб, тадбиркорлар манфаатида судларга 400 мингга яқин даъво аризалар киритилди.

      Эътиборли жиҳати,  Палата қайта ташкил этилгунга қадар, яъни 2013-2016 йилларда бу кўрсаткич атиги 38 мингта бўлган ҳолос.

     Таъкидлаш керакки, палата томонидан низоларни судгача ҳал этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бугунги кунга қадар тадбиркорлар ўртасидаги 6 мингта низоли ҳолат ўзаро келишув йўли билан ҳал этилишига эришилди.      Шунингдек, тадбиркорлар иштирокида халқаро даражада юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш бўйича Палата ҳузурида “Тошкент халқаро арбитраж маркази” ташкил этилиб, халқаро даражадаги арбитрлар жалб этилди ва хозирги кунда Марказ томонидан тижорат низолари кўриб чиқилиши йулга куйилди.

    Палата томонидан ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида хам катор ишлар амалга оширилиб, вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган 3,3 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан ваколатли орган сифатида Жамоатчилик экспертизаси ўтказилди.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳаларнинг қарийб
     58 фоизида тадбиркорлик фаолиятида қийинчилик тўғдирадиган ва коррупцияга шароит яратувчи нормалар аниқланиб, Палатанинг эътироз ва таклифлари асосида ҳужжатлар қайта ишланди.

    Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш  соҳасида Палатанинг олиб борилган ишлари хакида хам таъкидлаб ўтилди. Жумладан, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида барча туман ва шаҳарларда 206 та Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ташкил этилиб, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилди. Марказлар томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилгани, уларнинг 95 фоизи бепул хизматлар ҳисобланиши алоҳида таъкидланди.

    Палата фаолиятида ахоли ўртасида бизнесни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни тадбиркорликка жалб этиш, тадбиркорлик сохасига ўқитиш ва ўз ишини бошлаш орқали республикамизда сўнгги тўрт йилда 300 мингдан ортик кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

    Жойларда ишбилармонлик муҳитидаги ўзгаришлар ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида Палата томонидан 60 мингдан ортиқ сўровномалар ўтказилиб, соҳада юзага келаётган муаммолар ечими юзасидан таклифлар тайёрланди.

    Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида Палата тизимида 14 та ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилиб, улар оркали 100 мингдан ортиқ аҳоли тадбиркорликка ўқитилди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 25 декабрда ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга йўналтириш бўйича берган курсатмаларига мувофик Палата томонидан ташкил этилган ўқув дастурлари бўйича жорий йилда 140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, бизнесга йўналтирилади.

    Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан, Палата ҳузурида дунёнинг нуфузли университетларидан бири бўлган “Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети”нинг Тошкент филиали ташкил этилиб, “халқаро бизнес ва тадбиркорлик” ва  “электрон тижорат ва технологияларни бошқариш” йўналишларида кадрлар тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.

    Ташқи иқтисодий фаолият сохасида хам тизимли ишлар амалга оширилиб, республикамиз иқтисодиётини жахон иктисодий жараёнларига интеграциялашувини таъминлаш бўйича Савдо-саноат палатаси томонидан хорижий Палаталар ва хамкор ташкилотлар билан 89 та ҳамкорлик битимлари тузилди.

    Ушбу келишувлар асосида 250 та бизнес-форум, кўргазма ва ярмаркалар ўтказилиб, шундан, 116 таси айнан хорижий мамлакатларда ташкил этилди. Натижада, 600 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг
    550 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларини экспорт қилинишига эришилди. Таъкидлаш лозимки, республикамизда Палата кўмагида 600 дан ортик хорижий  капитал иштирокидаги корхоналар ташкил этилиб, жалб этилган инвестициялар киймати 847 млн. АКШ долларни ташкил этади.

    Шунингдек Палатанинг яна бир устувор вазифалари қаторига ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш йўналиши киритилди.

    2017 йилда “Ҳунарманд уюшмаси” ҳам тубдан ислоҳ қилинди ва бугунги кунга келиб Палата ва “Ҳунарманд” уюшмаси бир тизимга бирлашиб, ҳамжиҳатликда фаолият юритмоқда. Ҳисобот даври мобайнида ҳунармандчилик субъектларини моддий қўллаб-қувватлаш, жумладан имтиёзли кредитлар билан таъминлаш мақсадида қарийб 1 триллион сўм маблағлар ажратиб берилди. Шунингдек, ёш авлодга миллий ҳунармандчилик сир-асрорлари ва ҳунар ўргатишга хизмат қиладиган 34 та “Ҳунармандчилик марказлари”, 41 та “Уй музейлари” ва 4,6 мингдан ортиқ “Ҳунармандчилик устахоналари” фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида айнан ҳунармандичилик йўналишида 200 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди.

    2019 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида “I Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ўтказилди. Ушбу фестивалга 5 та қитъанинг 80га яқин мамлакатларидан 600 нафарга яқин меҳмонлар ташриф буюрди.

    Қолаверса, ўтган йили декабрь ойида бўлиб ўтган “World Crafts Council” Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг йиғилишида  2021-2024 йилларда Осиё ва Тинч океани минтақасидаги 40 та давлатга раҳбарлик қилиш Ўзбекистонга топширилгани ҳам юқоридаги фикрларнинг далилидир.

    Шу билан бир қаторда, Қурултойда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Президиумини сайлаш, Палата Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш, Палата Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масалалари овозга қўйилиб, делегатлар томонидан тасдиқлаб олинди.

      Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг тизимидаги барча ҳудудий бошқармалар томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифларни белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

    ССП Ахборот-хизмати  

    16.06.2021

    18:25

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06