• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    400 млрд сўм - ҳудудларда саноатни ривожлантириш учун

    Президент томонидан 09.06.2021 йилдаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6244-сон Фармон имзоланди.

    Фармонга мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатиш назарда тутилган:

    • мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш "драйверлари" бўлган тармоқларни аниқлаш;
    • тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, маҳсулотларни ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўйиш;
    • сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган хусусий ва хорижий инвестициялар ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

    Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2021 йил 1 июлдан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини (рўйхат бўйича) амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади:

    а) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50%игача, бироқ 15 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафолатлар;

    б) қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидагича компенсациялар:

    - миллий валютадаги кредитлар бўйича - Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

    - чет эл валютасидаги кредитлар бўйича - тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 50%и, бироқ 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

    в) синов лабораторияси ускуналарини сотиб олиш ва халқаро сифат менежменти стандартларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун компенсациялар.

    Шунингдек ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

    • 24 та туманлар (шаҳарлар)ни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш;
    • "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳузурида Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш таркиби;
    • ихтисослаштирилган туманларда зарур ер участкаларини ажратган ҳолда, шу жумладан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ҳузуридаги "PSB Capital" МЧЖ инвестиция компанияси иштирокида, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида кичик саноат зоналарини ташкил этиш.

    Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 2021 йилда:

    • ихтисослаштирилган туманларда саноат инфратузилмасини ривожлантириш учун - 400 млрд сўм;
    • геология-қидирув ишларини олиб бориш учун - 100 млрд сўм маблағ ажратилиши назарда тутилади.

    Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппарати тузилмасида штатларининг умумий сони 17 бирликдан иборат бўлган Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти ташкил қилинади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.06.2021 йилдан кучга кирди.

    Манбаа: norma.uz

    ССП Ахборот-хизмати 

     

     

    18.06.2021

    11:06

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06