Хизматлар соҳаси ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
Республикамизнинг 28 та шаҳар ва Тошкент шаҳрининг барча туманларидан маъсул раҳбарлар, жумладан, шаҳарлар ва туман ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосарлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида хизматлар соҳаси ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
Семинарда, Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов хизматлар соҳасининг вилоят иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, жойларда хизмат кўрсатиш йўналишидаги имкониятларни ишга тушириш ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида соҳа вакилларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган маърузаси билан иштирок этди.
Семинар давомида, А.Икрамов шаҳар маҳаллаларида талаб юқори хизматлар турларини ривожлантириш бўйича Оҳангарон тумани мисолида иштирокчиларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Шу билан бирга, норасмий секторга тўғри келаётган айрим доимий фаолият турлари, жумладан компьютер хизмати, тикувчилик-тўқувчилик, сартарошхона ва гўзаллик салони, қандолатчилик, техник хизмат кўрсатиш ва бошқа талаб юқори бўлган маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини Бухоро тажрибаси асосида енгил турдаги конструкцияларни лизинг ёки кредитга бериш орқали аҳоли зич бўлган ҳудудларнинг марказларида ташкил этиш таклифларни берди.
21.06.2021
14:33