Венгрияда Савдо уйини очишга қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси ва Венгрия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида 2021 йилда Венгрияда республикамиз тадбиркорлик субъектларининг савдо уйини очиш режалаштирилмоқда.
Шу муносабат билан Венгрия ва Европа Иттифоқи давлатлари ишбилармонлари билан ўзаро савдо-сотиқ ва инвестицион ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда экспортбоп маҳсулотларни Венгрия ва Европа давлатларига етказиб бериш истагида савдо уйини Венгрияда ташкил этишга қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини иловага мувофиқ жадвал асосида 25 июнь соат 14-00 га қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси ходими Шаҳзод Усмоновга (99) 101-11-12 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
21.06.2021
15:46