Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ мурожaати ўрганиб чиқилганда, Давлат божхона қўмитаси ҳамда “Тошкент АЭРО” ИБК мансабдор шаҳсларининг тегишли тартиб рақамига эга божҳона юк декларациясини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирмаганлиги ҳамда имтиёзни нотўғри олинганлиги тўғрсида ҳабар беришда ифодаланган ҳатти-ҳаракатларини қонунга ҳилоф деб топилди.
Давлат божхона қўмитаси ва “Тошкент АЭРО” ИБК мансабдор шахсларининг қонунга ҳилоф ҳатти-ҳаракатлари оқибатида юзага келган ноқонуний ҳолатни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Давлат божхона қўмитаси ҳамда “Тошкент АЭРО” ИБК мансабдор шаҳсларининг ҳатти-ҳаракатлари қонунга ҳилоф деб топилиб, “Тошкент АЭРО” ИБК зиммасига тегишли имтиёз асосида “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш мужбурияти юклатилди ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
21.06.2021
18:56