Ўрта Чирчиқ туманида тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти прокуратураси ташаббуси билан Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор штаби биносида тадбиркорлар учрашуви ташкил этилди.
Мазкур учрашувда туман прокурори С. Темиров, Бош вазир қабулхонаси мудири Б.Толибов, Савдо-саноат палатаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман раҳбари Ҳ.Норбўтаев ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди ва тумандаги тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўришди.
Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилди. Унда 30 нафарга яқин тадбиркорлар иштирок этишди ва ўзларини қийнаб келаётган муаммо ва таклифларини билдиришди. Мурожаатларнинг асосий мавзуси кредит олиш ва бошқа масалалар бўлди.
Қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлардан мурожаатларни қонуний ҳал этишлик учун муддатлар белгиланиб, аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
22.06.2021
10:12