Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!
2021 йил 9-11 сентябрь кунлари Латвиянинг Рига шаҳрида ўтказиладиган “Riga Food 2021” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон маҳсулотлари стендини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирда “Riga Food 2021” халқаро кўргазмасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг иштирок этиши бўйича таклифлар шакллантирилмоқда.
Ушбу кўргазмада иштирок этиш бўйича барча ҳаражатлар (кўргазмада иштирокчи сифатида стенд билан қатнашиш ҳаражати, авиабилет, меҳмонхона ҳамда яшаш ҳаражатлари) тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
“Riga Food 2021” халқаро кўргазмаси ҳамда унда стендни ижарага олиш шартлари тўғрисида маълумотни http://www.rigafood.lv веб-сайтига кириб олиш мумкин.
Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига 2021 йил 25 июнга қадар иловага мувофиқ шакл асосида тақдим этишларини сўраймиз.
22.06.2021
12:05