• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Cавдо ва хизмат кўрсатиш объектлари 24 соат фаолият юритишга рухсат берилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5113-сон Қарори имзоланди.

    Мазкур Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлари соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар ҳисобланади:

    • иқтисодий ўсишни таъминлашда хизматлар соҳасини муҳим драйверга айлантириш ва 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини 2 бараварга ошириш;
    • аҳолига тайёр бизнес режалар ва лойиҳалар тақдим этиш, уларни касбга ўқитишда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичларни қамраб олувчи “комплекс хизматлар” кўрсатишни ташкил этиш;
    • республикада хизматлар соҳасининг ривожланганлигини баҳолаш тизимини жорий этиш орқали давлат органлари ва ташкилотларнинг бу борадаги фаолияти самарадорлигини ошириш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтириш;
    • хизматлар соҳасида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб хизматлар турларини кенгайтириш, ҳудудларда, айниқса қишлоқ жойларда транспорт, молиявий, шунингдек, банк, туризм ҳамда савдо хизматлари қамровини кенгайтириш;
    • республиканинг барча ҳудудларида мавжуд таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари салоҳиятини ошириш, уларнинг сифатини яхшилаш, бунда хусусий секторни жалб қилиш учун қулай иқтисодий ва инфратузилмавий шароитларни яратиш.

    Ушбу Қарор билан 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари тасдиқланди.

    2021 йил 1 июлдан бошлаб республика ҳудудларида қуйидагиларни назарда тутувчи хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилади:

    • хизмат кўрсатувчи, шу жумладан янги ташкил этилган объектлар сони, хизматлар ҳажми ва турлари, яратилган иш ўринлари, солиқ базаси ва бошқа муҳим кўрсаткичлар асосида тегишли соҳаларга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва бошқарув ходимлари, шунингдек Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, тумани(шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш;
    • хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтингини BUSINESS INDICATOR автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида шакллантириш, юритиш ва эълон қилиш;
    • баҳолаш натижаларини ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
    • баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимлари, шунингдек, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман(шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ижобий кўрсатгичга эга бўлганда – интизомий жавобгарликка тортиш.

    Энди хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади.

    Ўзмиллийбанк” АЖ ҳузурида Хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий марказ ташкил этилди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Марказ билан биргаликда хизматлар соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолини касбга ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил қилинади.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 2021-2023 йиллар давомида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари томонидан вилоятлар кесимида туман (шаҳар)ларда деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари барпо этилишига кўмаклашилади.

    2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади.

    Мазкур Қарорга кўра, қуйидагилар бекор қилинади:

    • янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларнинг мажбурий иштироки;
    • 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақидаги талаби.

    Эндиликда савдо ва кўнгилочар кўчаларда кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион асосида сотилади. Шунингдек, барча тадбиркорлик субъектларига жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

    Божхона постлари ҳудудидаги бўш ер участкалари ҳамда 7-та вилоятлар кесимида йўл-патруль хизмати постлари ҳудудидаги ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун ажратилади.

    Ушбу ажратилаётган ер участкалари тадбиркорлик субъектларига лойиҳа  асосида савдо ва хизмат кўрсатиш мақсадларида енгил турдаги қурилмалар барпо этиш учун камида 3 йил муддатга ижарага берилади.

    Давлат органлари ва ташкилотлари жойлашган ер майдонлари ва
    бино-иншоотлардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди.

    Мазкур ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича давлат органлари ва ташкилотлари учун бино ва иншоотлар қуришни мақбуллаштирган ҳолда уларни тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларни ижара асосида жойлаштириш тизими жорий этилади.

    ССП Ахборот-хизмати 

    22.06.2021

    14:32

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06