• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Савдо-саноат палатасида “Замонавий тадбиркор - Янги Ўзбекистоннинг таянчи” мавзусида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.

    2021 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Замонавий тадбиркор - Янги Ўзбекистоннинг таянчи” мавзусида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.

    Мазкур тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги директори ўринбосари Б.Ахмедов, Марказий банкнинг тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банкларини мониторинг қилиш департаменти бошқарма бошлиғи А.Абдуллаев, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девонининг бош инспектори А.Каримов ҳамда масъул ташкилотларнинг мутасадди ходимлари ва 20 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

    Ташкил этилган очиқ мулоқотда, мамлакатимизда сўнги йилларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар, уларнинг натижадорлиги, хусусан, Савдо-саноат палатаси томонидан бу борада
    2017-2021 йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотлар берилди.

    Маълумот учун, Президент ташаббуси билан бундан 4 йил аввал тадбиркорлик субъектларини текширишга оид мараторий эълон қилинган эди. Бунинг натижасида сўнги 4 йил мобайнида 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, тадбиркорлар сони 2.1 баробарга ёҳуд 460 мингтага етди.

    Жойларда ишбилармонлик муҳити ҳолатининг ўзгариши ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида 60 мингдан ортиқ сўровномалар ўтказиб, соҳада юзага келаётган муаммолар ечими юзасидан таклифлар тайёрланди

    Шунингдек, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида - тизимга малакали кадрлар жалб қилиниб, тадбиркорлар манфаатида судларга 400 мингга яқин даъво аризалар киритилди (2013-2016 йилларда бу кўрсаткич атиги 38 мингта бўлган).

    Алоҳида қайд этиш лозимки, Палата иштирокида бугунги кунга қадар тадбиркорлар ўртасидаги 6 мингта низоли ҳолат ўзаро келишув йўли билан ҳал этилишига эришилди.             Тадбиркорлар иштирокида халқаро даражада юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш бўйича Палата ҳузурида “Тошкент халқаро арбитраж маркази” ташкил этилган бўлиб, ушбу марказга 50 дан ортиқ етакчи халқаро экспертлардан иборат арбитрлар жалб қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида қиймати  3,8 млн. долларга тенг бўлган 22 та халқаро тижорат низолари кўриб чиқилди.

    Шу билан бирга, турли вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган 3,3 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан ваколатли орган сифатида Жамоатчилик экспертизаси ўтказилди.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳаларнинг қарийб 58 фоизи да тадбиркорликка тўсиқ бўлувчи ва коррупцияга шароит яратувчи қоидалар аниқланиб, Палатанинг эътироз ва таклифлари асосида ҳужжатлар вазирликлар томонидан қайта ишланди.

    Палата томонидан ҳудудларда тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ташкил этилиб, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилгани қайд этилди. Марказлар томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилгани, уларнинг 95 фоизи бепул ҳизматлар ҳисобланиши алоҳида таъкидланди.

    Савдо-саноат палатаси тизимида ёшлар ҳам алоҳида ўрин эгаллаган бўлиб, Палата томонидан 14 та ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилган. Малакали мутахассислар ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда 103 мингдан ортиқ аҳоли тадбиркорликка ўқитилди.

    Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 25 декабрдаги ёшлар билан учрашувда берилган топшириқ асосида, ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга йўналтириш бўйича бу йилнинг ўзида 48 ва 150 соатлик ўқув дастурлари бўйича 140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, бизнесга йўналтирилиши мақсад қилиб олинган.

    Ўтган давр мобайнидаги яна бир муҳим ўзгариш сифатида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан, Палата ҳузурида дунёнинг нуфузли университетларидан бири бўлган “Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети”нинг Тошкент филиали ташкил этилганлигини таъкидлашимиз мумкин. Университетни ташкил этиш орқали мамлакатимизда “халқаро бизнес ва тадбиркорлик”“электрон тижорат ва технологияларни бошқариш”, “архитектура ва дизайн”, “компьютер муҳандислиги”, “интерьер архитектураси” каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

    Савдо-саноат палатаси ташқи иқтисодий майдонларда ҳам истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш йўлида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан хорижий мамлакатлар Палаталари билан 18 та меморандум ва ташкилотлар билан 71 та ҳамкорлик битимлари тузилди.

    Ушбу келишувлар асосида 250 та бизнес-форум, кўргазма ва ярмаркалар ташкил қилинди. Шундан, 116 таси айнан хорижий мамлакатларда ташкиллаштирилди. Натижада, 600 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг 550 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларини экспорт қилинишига эришилди. Эришилган келишувлар натижасида бугунги кунда мамлакатимизда 12,5 мингга яқин хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 600 таси Палата кўмагида ташкил этилиб, 847 млн. доллар чет эл инвестициялари жалб этилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 16 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги Қурултойи якунлари, ушбу Қурултойда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар ва уларнинг ечимлари бўйича бошланган ишлар,  кутилаётган натижалар муҳокама қилинди.

    Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 22 майдаги 02-РА 1-8123-сонли топшириғига мувофиқ, жорий йил 16 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдаги Қурултойи бўлиб ўтди.

    Қурултойда Республиканинг барча ҳудудларидан сайланган 297 нафар делегатлар, манфаатдор вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

    Қурултойда сўзга чиққан тадбиркорлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди ва ушбу таклифлар ўрнатилган тартибда Президент Администрациясига киритилди.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Ташаббус-2021” кўрик танлови якунлари, тадбиркорлик субъектларини рағбатлантиришнинг қўшимча имкониятлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоблар берилди.

    Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамаси фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 14-15 июнь кунлари “Ёшлар ижод саройида” кўрик-танловнинг якуний – республика босқичи ўтказилди. Кўрик-танлов иштирокчилари 16 та қўшимча номинациялар ҳамда 5 та асосий йўналишлар бўйича жами 34 нафар иштирокчига махсус диплом ва қимматбаҳо совғалари сифатида “Chevrolet-Nexia-3” автомобиллари (2019 йилда “Chevrolet-Spark” автомобиллари берилган) топширилди.

    Мулоқотда тадбиркорликни ривожлантирш борасида тўсиқ бўлаётган муаммоалар ҳам кўтарилиб, уларни ечиш бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.

    Жумладан;

    1. Бозор иқтисодиётининг асоси – бу хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади. Жумладан, хусусий мулк даҳлсизлиги жамиятда энг олий қадриятга айланмас экан, ислоҳотлар кутилган натижани бермайди. Биргина мисол, 2020 йилда тадбиркорларга қарашли кўчмас мулк объекти бузилиш ҳолатлари
    13 бараварга камайиб, 96 тани ташкил этган. Лекин, бунинг биттаси ҳам кўп.             Шунинг учун, хусусий мулкка даҳл қилинган ҳар битта ҳолат бўйича Савдо-саноат палатаси Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда таъсирчан жамоатчилик назоратини янада кучайтиради.

    Шу билан бирга, хусусий мулкка дахл қилганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига асоссиз зарар етишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий кафолатларни (айбсизлик презумпцияси) мустаҳкамлаш тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Палата томонидан таклиф киритилди.

    2. Тадбиркорлик соҳасидаги айрим қонунчиликнинг беқарорлиги хусусий бизнес вакиллари учун ноқулайлик туғдираётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Бундан буён, қабул қилинган қонун ҳужжатлари тадбиркорлик субъектлари учун инвестиция қилиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, улар инвестиция қилиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатларини ўн йил мобайнида қўллаш ҳуқуқига эга бўлиши юзасидан қонунчиликка алоҳида норма киритилмоқда.

    3.Дунёда кузатилаётган глобаллашув ва иқтисодиётда кузатилаётган шиддатли тараққиёт миллий маҳсулотларни брендлаштириш ишларини жадаллаштиришни талаб этмоқда. 

    Маҳаллий ишлаб чиқариш жараёнларида юқори қийматли қўшилган қиймат занжирини яратишнинг йўлларидан бири бренд маҳсулотлар яратишдир. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жудаям кўп.

    Шундан келиб чиқиб, Палата эндиликда замонавий маҳаллий тадбиркорларга ўз брендини яратиш ва ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш борасидагифаолиятини тубдан ўзгартирмоқда.

     

    23.06.2021

    19:35

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06