• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Наманганда Либослар дизайни маркази очилди

    Жорий йилнинг 26 август куни Наманганда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25-йиллигини нишонлашга бағишланган Либослар дизайни ва моделлаш марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

        

    Бугунги кунда Наманган вилоятида тўқимачилик матоларини ишлаб чиқариш, либослар тикиш бўйича корхоналар ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаб бераётган ўқув муассасаларини ўзида мужассам етган янги тикувчилик саноати йўналиши шаклланмоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг дизайнига доир масалага алоҳида эътибор қаратилиши ҳамда асосийси, жаҳон бозорида эътирофга лойиқ топиладиган миллий бренд яратилиши заруриятини бир неча бор таъкидлаб ўтган. Бунинг учун замонавий корхоналар янада кенгайтирилиши, замонавий тенденсиялари ва бозор конюктурасидан яхши хабардор бўлган ёш, истеъдодли тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш жоиз.

    Намангандаги «Истиқлол Дизайн Маркази» МЧЖ қошидаги янги Либослар дизайни маркази юқорида санаб ўтилган, жумладан, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини жаҳон стандартлари даражасига етказиш каби масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшишга хизмат қилади. Ушбу мақсадларда янги Марказ Савдо-саноат палатаси (ССП) ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасидаги қўшма лойиҳа Ўзбекистон  бизнес-форуми (III босқич)» томонидан «Sasol» компаниясининг молиявий кўмаги асосида енг замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланди.

    Марказ «Ташаббус-2011» танловида ғолибликни қўлга киритган ва МДҲ давлатлари учун экспортга йўналтирилган тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида салмоқли тажрибага эга бўлган «Истиқлол Дизайн Маркази» МЧЖ («Замин Туркистон» МЧЖ) классик услубдаги либослар ишлаб чиқариш бўйича етакчи фабрикаси негизида ташкил этилди. Марказда ўрин олган замонавий асбоб-ускуналар автоматлашган лойиҳалаштириш замонавий тизими (Computer Aided Design), 3D-моделлаштириш, рақамлаштириш, эскизларни реал ҳажмларда босиб чиқаришдан фойдаланиш орқали моделларни тузиш учун бир қанча қулайликлар, шунингдек, дизайнерларнинг ишини сезиларли даражада енгиллаштириб, тайёрланадиган маҳсулот сифатини оширишга йўл очиб берадиган қўшимча имкониятларни тақдим этади.

    Келгусида ихтисослашган колледжлар, университетлардаги битирувчи курсларнинг яхши академик натижаларга эриша олган талабалари беминнат равишда Марказда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи режалаштирилган. Марказ фаолиятида кластерга оид ёндашув талаба ва ўқувчилар учун ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ амалий кўникмаларга эга бўлиш имкониятларини беради. Дастлабки ҳисоблашларга кўра, бир йилда Намангандаги колледжларнинг 48 га яқин ўқувчиси дизайн ва моделлаштириш кўникмаларини ҳосил қилиб, улардан қарийб 10 нафар истеъдодли ўқувчи «Истиқлол Дизайн Маркази» фабрикасига ишга олинади.

    Ҳозирда Наманганда тўқимачилик саноатини ривожлантиришга қаратилган инфратузилма мавжудлигидан келиб чиқиб, Марказ миллий брендни шакллантириш ҳамда нафақат МДҲ, балки Европа ва Америка давлатларида ҳам талабга ега бўлган маҳсулотни яратиш учун зарур бўлган занжирнинг яна бир муҳим ҳалқасига айланади. Хусусан, ушбу йўналишда билимларни ошириш, тажриба алмашиш учун Марказга мавзуга доир маҳорат мактабларини ўтказиб берадиган хорижий експертларнинг таклиф этилиши кутилмоқда.

        

    Марказнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Раиси Алишер Шайхов ва БМТТД Доимий Вакили Стефан Приснер мазкур Марказнинг ишга туширилиши тайёр тўқимачилик маҳсулотининг сифати ва рақобатбардошлиги ошиши, саноат ишлаб чиқариши ҳажмларининг ўсиши, маҳсулот экспорти учун бозорларнинг кенгайиши ва албатта, миллий бренд яратилишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар. Шу билан бирга, Марказнинг фаолияти ёшларда, хусусан, қизларда бозор талабларига мос кўникмаларни ошириш, улар учун келгуси ишга жойлашиш ва турмуш даражасини яхшилаш учун имкон яратиб беради.

    ***

    «Ўзбекистон бизнес-форуми (III босқич)» лойиҳаси ССП ва БМТТД ўртасидаги қўшма ташаббус бўлиб, онлайн хизматларни жорий қилиш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, инклюзив бизнес-моделларни ривожлантириш ва илгари суриш ёрдамида бизнес юритиш учун шарт-шароитларни яхшилашга қаратилган.

    ЎзССП Матбуот хизмати

    26.08.2016

    12:18

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06