Зангиота туманида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш давом этмоқда.
Зангиота тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Закиров бошчилигида туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази рахбари, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари билан биргаликда "KIDDY TOYS GROUP" МЧЖ га ташриф буюришди. Тадбиркор билан суҳбат жараёнида муаммолар ўрганилди, таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, қўшимча иш ўринлари яратиш юзасидан ҳам музокаралар олиб борилди ҳамда тадбиркорга ёшларни иш билан таъминлаганларга мавжуд имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.
24.06.2021
11:36