Қашқадарё вилоятида Ёшларни тадбиркорликка ўқитиш давом этмоқда.
Маълумки, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга доир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Республикамизда ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш ва бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш каби муҳим масалалар илгари сурилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 23 июнь куни Чироқчи тумани Кукдала МФЙ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқитишнинг 6 -босқичи давом этмоқда.
24.06.2021
12:06