• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 478 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори (ID-46517) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳа 1-иловаси 1-бандига кўра, ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ман этилмаган фаолиятнинг ҳамма соҳасида мулкчиликнинг барча шакл ва туридаги мол-мулкни ижарага бериш тартибини белгилайди.

    Кўриниб турибдики, лойиҳа билан хусусий мулкни ҳам ижарага бериш тартибини белгилаш, мулкниижарага бериш бўйича янгича тартиб-таомилларни жорий этиш назарда тутилган.

    Бироқ, шуни инобатга олиш лозимки, мулкни ижарага бериш масалалари Фуқаролик кодекси ҳамда “Ижара тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган.

    Мазкур лойиҳада назарда тутилган хусусий мулкни ижарага бериш тартиби амалиётда шахсларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган хусусий мулк ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқларини чекланишига олиб келади.

    Мисол учун, лойиҳа 1-иловаси 68-бандида хусусий мулк юридик шахс томонидан ижарага берилганда ижара тўловлари давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаслиги, ижарага бериш ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш объектнинг мулкдорлари билан келишилган ҳолда шартномавий муносабатлар асосида тартибга солиниши, ижара тўловларидан ижарага берувчига хайрия тариқасида ажратиладиган қисми мулкдор ташаббуси билан белгиланиши, бироқ хайрия суммаси миқдори умумий ижара тўловининг ўн беш  фоизи миқдоридан ошиб кетмаслиги лозим, деган талаблар белгиланган.

    Ваҳолангки, Конституциянинг 53-моддасига кўра, Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. 54-моддасида эса, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, деб белгиланган.

    “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 4-моддасида эса, Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. У ўз мол-мулкидан хўжалик фаолиятини ва қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун текинга ёхуд ҳақ эвазига бериши мумкин, деб белгиланган.

    Худди шунингдек, лойиҳа 1-иловасида хўжалик жамиятларининг мулкини ижарага беришда ҳам ортиқча бўлган талаблар назарда тутилган.

    “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ушбу лойиҳа билан хусусий мулкдорларга ҳамда хўжалик жамиятларига тегишли мулкларни ижарага бериш тартибини белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.

    Шу боис, лойиҳа 1-иловасидан хусусий мулкдорларга ҳамда хўжалик жамиятларига тегишли мулкларни ижарага бериш билан боғлиқ барча нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    2.Лойиҳа 1-иловаси 3-банди ўн иккинчи хатбошига кўра, “ижарага бериладиган мулклар тўғрисида маълумотлар барча шахслар, айниқса тадбиркорлик субъектларига етказиш баробарида қулай ва ошкора усулларда тарғибот ишларини амалга оширади”, - деб белгиланган.

    Бироқ, бунда ижарага бериладиган давлат мулклари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш механизми, муддатлари аниқ белгилаб берилмаган.

    Бу эса, амалиётда бундай маълумотларнинг тадбиркорларга тўлиқ ва ўз вақтида етказилмаслигига олиб келиши мумкин.

    Хусусан, амалдаги тартибда, яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
    8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом 12-бандида Давлат мулки даврий нашрларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисида мажбурий тарзда эълон қилиш шарти билан (чоракда камида бир марта) ижарага берилади”, - деб белгиланган.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4771-сон Қарори 5-бандида бўш турган объектлар рўйхати Марказ томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига киритиб борилади, деб келтирилган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада ижарага бериладиган давлат мулклари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш механизми, муддатларини аниқ белгилаш лозим.

    3.Лойиҳа 1-иловаси 6-банди биринчи хатбошига кўра, “Ижарага олувчининг ижара шартномаси муддатини Низомнинг 5-банди тартибида келгуси йил даврига узайтиришни рад этиши ижарага берувчи томонидан ижара шартномаси бир томонлама бекор қилинишига асос бўлади”, - деб белгиланган.

    Бунда, ижарага олувчи томонидан шартнома шартлари бажарилмаганда, яъни шартномани узайтириш рад этилганда ушбу шартнома ижарага берувчи томонидан бир томонлама бекор қилиниши назарда тутилган.

    Бироқ, бундай норманинг белгиланиши амалиётда тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг асоссиз равишда бузилишига, унга ижарага берилган давлат мулкини олиб қўйиш масаласини бир ёқлама ҳал этиб, ноқонуний тортиб олинишига олиб келиши мумкин.

    Қолаверса, юқоридаги норма амалдаги қонунчилик талабларига ҳам зид келмоқда.

    Хусусан, Фуқаролик кодекси 382-моддаси иккинчи қисми талабига кўра, тарафлардан бири шартномани жиддий равишда бузса, бундай шартнома иккинчи тарафнинг талаби билан суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада ижарага олувчи томонидан шартномани келгуси йил даврга узайтириш рад этилганда шартномани бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини белгилаш мақсадга мувофиқдир.

    4.Лойиҳа 1-иловаси 13-банди биринчи хатбошига кўра, “Давлат мулки ижараси шартномаси бир йил муддатга тузилиб, кейинги йиллар учун қўшимча шартнома (келишув) тузилиши орқали ижара муддати ҳар йилига узайтириш тартибида жами беш йилга, кичик тадбиркорлик субъектлари ва хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса ўн йилга узайтирилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно”, - деб белгиланган.

    Бунда, давлат мулки ижараси шартномасини бир йилга тузиш назарда тутилган.

    Бироқ, амалдаги тартибда, яъни “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом 7-бандида “Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати беш йилни, кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса ўн йилни ташкил этади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно”, - деб белгиланган.

    Яъни, бунда шартномани бир йил муддатга тузилишини белгилаган чекловчи норма келтирилмаган. Бунда, ижара шартномасини беш йилгача бўлган муддатга тузиш мумкинлиги назарда тутилган.

    Кўриниб турибдики, таклиф этилаётган норма амалдаги тартибни оғирлаштиришни, давлат мулкини ижарага бериш муддатини асоссиз чеклашни назарда тутмоқда.

    Шу боис, ушбу нормани амалдаги таҳрирда қолдириш мақсадга мувофиқдир.

    5.Лойиҳа 1-иловаси 7-банди иккинчи хатбошига кўра, давлат мулкини ижарага беришда собиқ ижарага олувчининг ижара мулкидан фойдаланишда ижара шартномаси шартлари ва  мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармагани ижарага беришни рад этиш учун асос сифатида келтирилган.

    Бироқ, ушбу норманинг белгиланиши тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг чекланишини назарда тутади.

    Ваҳолангки, аввалги шартнома шартларининг бажармаганлиги ҳамда унинг ҳуқуқий оқибатлари аукционда қатнашиш ва янги шартномани тузиш учун тўсиқ бўла олмайди.

    Бундай норманинг белгиланиши юридик нуқтаи назардан ҳам тўғри бўлмайди.

    Шу боис, лойиҳа 1-иловаси 7-бандидан иккинчи хатбошини чиқариб ташлаш зарур.

    6.Лойиҳа 1-иловаси 15-бандига кўра, “КСЗ ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, Ҳукумат қарори билан ташкил этилган танлов комиссияси қарорларига мувофиқ, ижара тўловининг энг кам ставкаси қўлланилган ҳолда КСЗни бошқариш дирекцияси, тадбиркорлик субъекти ва ижарага берувчи ўртасида уч томонлама тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади”, - деб белгиланган.

    Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, бунда КСЗ ҳудудидаги давлат мулкини комиссия томонидан берилиши амалиётида шаффофликни таъминлаш имконсиз бўлиб, кўплаб коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига олиб келиши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда соҳада коррупциоген омилларни минималлаштириш мақсадида, КСЗ ҳудудидаги давлат мулкини ҳам “E-AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилишини назарда тутиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    7.Лойиҳа 1-иловаси 16-бандида давлат мулкини ижарага бериш жараёни жисмоний ва юридик шахсларнинг ташаббуслари асосида бошланиши мумкинлиги белгиланган.

    Бунда, давлат мулкидан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланишга зарурат туғилган бўлса давлат мулки ижарага берилиши рад этилиши назарда тутилган.

    Бироқ, бунда мазкур мулкнинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжлари учун зарурлигини асослаш масаласи келтирилмаган.

    Бу эса, ўз навбатида, амалиётда ҳар қандай давлат мулкини жамоат эҳтиёжлари учун зарур деган важ билан асоссиз равишда ижарага берилишини рад этишга сабаб бўлиши мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳа 1-иловасида давлат мулкидан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланишга зарурат туғилганлигини асослаш масаласини назарда тутиш тавсия этилади.

    8.Лойиҳа 1-иловаси 50-бандига кўра, “Ижарага олинган давлат мулкида камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари) мулкни қабул қилиб олувчи томон балансда сақловчи томонидан ижара мулки шартномада белгиланган муддатда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтиргунгача ёки етказилган зарар қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва ижара мулкини топшириш – қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақли бўлади”, - деб белгиланган.

    Бироқ, бунда ижара муддатининг бошланиши ва ўтиши муддатларини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиб турмаслик масалалари очиқ қолдирилган.

    Бу эса, амалиётда турли ноаниқлик ва чалкашликларни келтириб чиқариши, ижара муддатининг ўтиб кетиши, оқибатда тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига зарар етказиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳа 1-иловасида мазкур масалаларни аниқлаштириш лозим.

    ССП Матуот хизмати

     

    25.06.2021

    10:30

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06