2 сентябрь дам олиш куни деб эълон қилинди
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет уч дам олиши мумкин.
Ўзбекистонда жума, 2 сентябрь дам олиш куни бўлади, якшанба, 4 сентябрь эса — иш куни деб эълон қилинди. Президент Ислом Каримов 26 август куни бу ҳақдаги қарорга имзо чекди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида дам олиш куни кўчирилди.
29.08.2016
10:19