“Экспорт салоҳияти юқори бўлган зиравор ўсимлик - ковракни етиштириш” мавзусида илмий-амалий семинар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги “Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 182-сонли қарорида коврак ўсимлиги плантацияларини ташкил этишюзасидан қатор вазифалар белгилаб берилган.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги тасарруфидаги 8,0 минг гектардан ортиқ ер майдонларида коврак ўсимлиги парваришланмоқда.
2020 йилда қиймати 6,4 млн АҚШ.доллар бўлган 240 тонна коврак хом ашёси экспортга йўналтирилган.
Республикада коврак етиштирувчи ва экспорт қилувчи субъектларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида соҳадаги фермер хўжаликлари ва тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда жорий йилнинг 5 июль куни соат 10:00 да Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, “Бешулоқ” ҚФЙ ҳудудидаги “Эко комфорт” хусусий корхонаси тасарруфидаги коврак плантация даласида “Экспорт салоҳияти юқори бўлган зиравор ўсимлик - ковракни етиштириш” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, коврак доривор ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган ҳамда ушбу соҳага қизиқиш билдирган ташаббускорларни илмий-малий семинарга таклиф этамиз.
Маълумот учун: Семинар давомида коврак етиштирувчи ташаббускорларга ушбу ўсимлик плантацияларини ташкил этиш ва йилдан-йилга унинг кўламини кенгайтириб бориш, жумладан, етиштириш агротехнологияси, экспорт ҳажмини кўпайтириш, унинг доривор ва зираворлик хусусияти, шунингдек, фармацевтика ва озиқ-овқат саноатидагиаҳамияти ҳақида тушунча ва тавсиялар берилиб, фикрлар алмашинади.
ССП Матбуот хизмати
29.06.2021
16:29