Ташаббус - тараққиёт сари қадам
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилган “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ва Президент совринига муносиб кўрилган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида Палата веб-сайти chamber.uzда алоҳида рукн ташкил қилиниб, батафсил маълумотлар жойлаштирилиб келинмоқда.
Куни кеча, эътиборингизга “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида ғолиблари тўғрисидаги ахборотни ҳавола қиламиз. Дастлаб, “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли” - йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби тўғрисидаги ахборот тақдим қилинган эди.
Бугун эса мақоламизда “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
“ARNASOY GOLD TEX” МЧЖ ҚК раҳбари
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
“Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”
йўналиши бўйича ғолиб, Президент соврини эгаси
Корхон раҳбари |
Файзуллаев Мирзобобир дилмурод ўғли |
Корхона ташкил топган вақт |
2018 йил |
Корхона манзили |
Арнасой тумани, Бобур МФЙ |
Факс телефон рақами |
+998 72 224-01-01 |
|
Iinfo@arnsoygoldtex.uz |
Корхона ишчилари сони |
1 200 нафар, шундан ёшлар 630 нафар |
КОРХОНАНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ
Корхонада замонавий технологиялар асосида юқори сифатли, жаҳон стандартларига жавоб берадиган текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, корхона таниқли брендлар билан ҳамкорликда ишлайди.
КОРХОНА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ
Корхона фаолиятини бошлаган 2018 йилда 90 турдаги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарган бўлса, бугунги кунда маҳсулот тури 325 дан ортиқни ташкил қилмоқда.
2019-2020 йиллар мобайнида 890 минг АҚШ доллари миқдоридаги текстиль маҳсулотлари хорижий давлатларга экспорт қилинди. Корхона 2019-2020 йилларда 11,5 млн. сўмлик турли хайрия ишларини амалга оширган.
Корхона йилига 10 минг тонна юқори сифатли текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаради ҳамда 80 фоиздан ортиғи экспортга йўналтирилади.
КОРХОНАНИНГ ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАРИ
Умумий қиймати 31,5 млрд. сўм бўлган Туркиянинг замонавий технологияси асосида матоларни бўяш, ранг бериш ва рақамли гул босиш дастгоҳлари билан ишлаб чиқариш линияларини ишга тушириш режалаштирилган. Натижада қўшимча 150 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Ишлаб чиқаришда янги технологияларни татбиқ этиш, импорт хом-ашё маҳсулотларини маҳаллийлаштириш режалаштирилган.
29.06.2021
18:08