Ташаббус - тараққиёт сари қадам
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилган “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ва Президент совринига муносиб кўрилган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида Палата веб-сайти chamber.uzда алоҳида рукн ташкил қилиниб, батафсил маълумотлар жойлаштирилиб келинмоқда.
Эътиборингизга “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли” ва “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишлари бўйича 1-ўрин ғолиблари тўғрисидаги ахборот тақдим қилинган эди.
Бугун эса мақоламизда "Йилнинг энг яхши фермери" йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиблари тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
“YANGI ASR” фермер хўжалиги
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
“Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида “Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича ғолиб, Президент соврини эгаси
Фермер хўжалиги раҳбари |
Темиров Жобир Жамолович |
Фермер хўжалигиташкил топган вақт |
1999 йил |
Фермер хўжалиги манзили |
Қизилтепа туман, Ванғози ҚФЙ |
Факс телефон рақами |
+998 90 974-22-20 |
|
GD@sofin.uz |
Фермер хўжалиги ишчилари сони |
78 нафар, доимий ишчилар 41 нафар |
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ
Наслли чорва молларини кўпайтириш, сутни қайта ишлаш, ғалла, пахта, иссиқхона хўжалиги, базмлар саройи, савдо ва сервис хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритадиган кўп тармоқли фермер хўжалиги.
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ
2019 йилда сутни қайта ишлаш максадида Германия давлатидан фермер хўжалигига замонавий технологиялар жалб қилинган. Бугунги кунда 40 тонна сутни қайта ишлаш корхонаси ишга туширилган бўлиб, савдо марказлари ишга туширилган.
2020 йилда фермер хўжалигида Эстония, Дания, Голландия давлатларидан
800 бошдан ортик наслли корамоллар келтирилиб, аҳолига 2 минг бош наслли қорамоллар етказиб берилган.
2020 йилда 1000 гектар яйлов ерларида Туркиянинг томчилатиб суғориш технологияси асосида 200 гектарга маккажўхори экилган.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан
25 йиллик эсталик нишони. 2019 йил 29 август “Дўстлик ордени” билан тақдирланган.
2020 йил 26 май “Мехр саховат кўкрак нишони” билан тақдирланган.
Бугунги кунда хўжалик раҳбари наслчилик соҳасида орттирган билимларини республикамизнинг бошқа ҳудудларида шу соҳани бошлаш ниятида бўлганларга ўзининг амалий кўникмаларни билан ўртоқлашиб келмоқда, шу билан бирга, юртимиз бўйлаб кўплаб шогирдлар чиқаришга эришмоқда.
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАРИ
2021 йилда сутни қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва ички бозордан ташқари Козоғистон, Афгонистон, Эрон каби мамлакатларга экспортни йулга куйиш.
Маликчул ҳудудида фермер хўжалиги учун ажратилган ерлардан 500 гектарини ўзлаштириб, қорамол озуқаси маккажўхори етиштириш мақсадида 2,3 млн. АҚШ долларга суғориш технологиясини келтириш.
Давлат дастури доирасида Кизилтепа тумани ҳудудида 1,5 млн. АҚШ долларига тенг лойиҳа асосида ёғ заводи ишлаб чикариш 40 та иш ўрни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш.
МАҲСУЛОТ (ХИЗМАТ) НАМУНАЛАРИ
“OBOD TURMUSH ORZUSI” фермер хўжалиги
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
“Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида “Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича ғолиб, Президент соврини эгаси
Фермер хўжалиги раҳбари |
Каримов Хусниддин Мўминович |
Фермер хўжалигиташкил топган вақт |
2015 йил |
Фермер хўжалиги манзили |
Асака тумани, Дориломон МФЙ, 17-уй |
Факс телефон рақами |
+998 91 607-56-00 |
|
agf-uzb@mail.ru |
Фермер хўжалиги ишчилари сони |
282 нафар, шундан 250 нафари мавсумий |
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ
Замонавий технологиялар асосида барча турдаги ҳўл ва қуруқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва экспорт қилиш, агротуризм.
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ
Фермер хўжалиги дастлаб 9 гектар ер майдонида фақат сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва ички бозорга сотиш билан шуғулланган.
2017 йилда кластер сифатида фаолиятини кенгайтириб, Асака туманидан 4,2 минг, вилоят бўйича жами 5,5 минг гектар ер майдони ажратилган.
Хўжалик босқичма-босқич Туркия, Белгия ва Хитой давлатларидан мева ва сабзавотларни калибровка қилиш, саралаш, қуритиш, музлатиш бўйича замонавий технологиялар билан жиҳозланган.
2020 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сони 20 тага етиб, экспорт қиймати 1,7 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.
2020 йил давомида 60 млн. сўмлик турли хайрия ва ҳомийлик ишларини амалга оширган.
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАРИ
Ишлаб чиқариш ҳажмини 2020 йилга нисбатан 65 фоизга ошириш, ишчилар сонини 250 нафарга, 2021 йилга мўлжалланган бизнес лойиҳага асосан ажратилган 4 гектар ер майдонида инновацион ғоялар асосида қурилиш ишларни олиб бориш.
Туркиянинг 2,5 млн АҚШ доллар инвестицияси эвазига дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва экспортга йўналтириш бўйича логистика марказини қуриш.
МАҲСУЛОТ (ХИЗМАТ) НАМУНАЛАРИ
01.07.2021
15:33