Тошкент вилоятида Касаба уюшмалари федерацияси йиғилиши ўтказилди.
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 5-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизимининг 1-босқичида амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда Хотин-қизлар муаммоларини ўрганишнинг 2-босқичда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Мазкур йиғилишда Касаба уюшмалари федерацияси вакиллари, вилоят хокимининг хотин-қизлар буйича маслахатчиси, вилоят прокурорининг хотин-кизлар буйича ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси хотин-кизлар бўйича ўринбосари, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси тасарруфидаги “Тадбиркорликка ўқитиш маркази” нодавлат таълим муассасаси директори ва бошка мутасаддилар иштирок этишди.
02.07.2021
16:27