• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    ИШБИЛАРМОНЛИК ВА ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШ СОҲАСИДА

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунга биноан Палатага тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини шакллантириш бўйича давлат дастурлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш каби ваколатлар берилган.

    Ушбу соҳада қуйидаги ишлар амалга оширилди:

    1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш

    Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада фаол жалб этиш, юзага келаётган муаммоларни ортиқча сарсонгарчиликларсиз ва қоғозбозликсиз тезкор ҳал этишга хизмат қиладиган бозор инфратузилмасининг барқарор ишлаши ва янада ривожланишини мувофиқлаштирувчи амалий механизмнинг самарали тизими йўлга қўйилди.

    Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мавжуд тадбиркорлик субъектларининг 58 фоизи сўнгги 4 йилда ташкил этилганлигини кўриш мумкин.

    Шуни таъкидлаш лозимки, Палата ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган самарали ишлар натижасида ҳисобот даврида жами 278,4 та ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган.

    Ҳар бир кичик бизнес субъектлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган дастурлар доирасида ташкил этилмоқда.

    Мазкур дастурлар ҳар бир ҳудуддаги туман (шаҳар)нинг салоҳияти, ўсиш нуқталари ҳамда драйвер йўналишларидан келиб чиққан ҳолда белгиланмоқда.

    Сўнгги тўрт йилда ташкил этилаётган кичик бизнес субъектларини ҳудудлар кесимида кўрганда, уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд вилоятлари ҳисобига тўғри келмоқда.

    Ҳисобот даврида ташкил этилган кичик бизнес субъектларини ҳудудлар кесимидаги кўрсатгичи қуйидагича:

    Ташкил этилган корхоналарнинг соҳалар кесимидаги улуши:

    Жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, муайян чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

    Палата раисининг топшириғига мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари сифатида 11 та асосий йўналиш белгилаб олинган ҳамда кўрсаткичлар ижроси доимий равишда таҳлил қилиб борилди.

    Хусусан, янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг фаолият натижадорлиги таҳлили, фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг йиллар кесимидаги ҳолати, хўжалик юритувчи субъектлар ҳолати, бўш ер майдонлари, давлат мулки объектлари, кичик саноат зоналари имкониятларидан фойдаланиш ҳолати, халқаро молия институтлари маблағларидан фойдаланиш ҳолати, ишга тушмаган инвестиция лойиҳалари каби йўналишлар шулар жумласидандир.

    Ушбу йўналишлардаги таҳлил ва рақамларни Палата қуйи тизимларига доимий етказиб бериш ва бу орқали уларнинг маълумотлар билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида “Yo’nalishlar” телеграм бот ишга туширилди.

    Мазкур бот орқали тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш кўрсаткичлари юзасидан ҳар бир вилоят бўйича туман ва шаҳар кесимида презентацион тақдимот материаллари ҳар чоракда янгиланган вариантда жойлаштириб борилмоқда.

    Телеграм бот тўғрисида маълумот

    Ушбу телеграм бот орқали Палатанинг қуйи тузилмалари ходимларини маълумот ва ахборот билан таъминлаш, шунингдек ҳудудларда тадбиркорликни ривожланганлик даражасини таҳлил қилиш, бизнесда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича маҳаллий ҳокимлик ва мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш тизими яратилди.

    1. Ҳунармандчилик фаолияти

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242 сонли Фармонига биноан “Ҳунарманд” уюшмаси ташкил этилди. Уюшма Палатага уюшган аъзо сифатида  киритилди.

    Фармон қабул қилингандан сўнг мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони кескин кўпайиб, “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари сони 38,9 мингтага етди ёки Фармонгача бўлган даврга нисбатан 4 баробарга кўпайди.

    Мамлакатимизда ҳунармандчилик соҳасини янада қўллаб қувватлаш мақсадида ҳисобот даврида жами 33 116 та лойиҳага 1 трлн. 33млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди.

    Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида фаолият юритаётган 17 та ҳунармандчилик марказлари сони 34 тага етказилди ва 41 та уй музейлари ҳамда 4 620 та ҳунармандчилик устахоналари ишга туширилди.

    Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш мақсадида амалдаги “Уста-шогирд” мактаблари фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, ҳисобот даврида жами 33 719 нафар ёшларга ҳунар ўргатилди.

    Шу билан бир қаторда, мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий негизидан бири бўлмиш аҳолининг иш билан таъминланганлик даражасига ҳам ҳунармандчилик йўналиши ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳисобот даврида соҳада 208,5 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган бўлиб, уларнинг 67,7 мингтаси уста ҳунармандлар ва 140,8 мингтаси шогирдлар ҳисобига тўғри келади.

    Ҳисобот даврида Уюшма кўмагида жами 32,1 млн. АҚШ доллари қийматидаги ҳунармандчилик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга экспорт қилинди.

    Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги” жорий этилиб, унга 358 дан ортиқ фахрий усталар, нуфузли халқаро кўргазма ва кўрик–танловларда ғолибликни қўлга киритган ҳамда санъат-фан арбоблари ва академиклар тавсия этган халқ амалий санъати усталари киритилди.

    Ўзбекистон Республикаси 2019 йилнинг май ойида дунё ҳамжамиятида ҳунармандчилик йўналиши вакилларини ўзида бирлаштирган энг нуфузли ташкилот “Жаҳон Ҳунармандлари Кенгаши” (“World Craft Council”)га аъзо бўлди (айни вақтда Кенгашга 87 та давлат аъзо).

    Таъкидлаш лозимки, ушбу Кенгашнинг Осиё ва Тинч океани минтақасига 2021-2024 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга топширилди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасидаги давлат сиёсатига юксак баҳо берилганлигидан далолат беради.

    Шунингдек, 2019 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида биринчи бор “I Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ўтказилиб, тадбирга
    5 та қитъа, 80 та мамлакатдан жами 600 га яқин ҳунармандлар, соҳа мутахассислари ва меҳмонлар ташриф буюрди. Ҳисобот даврида уюшма томонидан 20 дан ортиқ халқаро кўргазма-танловлар, фестиваллар ташкил этилиб, уларда 10 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар иштироки таъминланди.

    Бухоро шаҳрида анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивали, Марғилон шаҳрида “Атлас байрами” фестивали, Бойсунда “Бойсун баҳори” фестиваллари ҳар йили ўтказилиши режалаштирилган.

     

    02.07.2021

    18:43

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06