Ташаббус - тараққиёт сари қадам
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилган “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ва Президент совринига муносиб кўрилган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида Палата веб-сайти chamber.uzда алоҳида рукн ташкил қилиниб, батафсил маълумотлар жойлаштирилиб келинмоқда.
Эътиборингизга “Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли”, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” ва "Йилнинг энг яхши фермери" йўналишлари бўйича 1-ўрин ғолиблари тўғрисидаги ахборот тақдим қилинган эди.
Бугун эса мақоламизда “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
“Ташаббус-2021” кўрик-танлови республика босқичида
“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича ғолиб, Президент соврини эгаси
СУЛТАНОВ ИБРОҲИМ АШИРАЛИЕВИЧ
Фаолиятини бошлаган вақт |
1992 йил |
Факс телефон рақами |
+998 90 160-61-11 |
Манзили |
Марғилон шаҳар, Ҳиёбон кўчаси, 51 А-уй |
|
@goldsilk.uz |
Жами ишчилар ва шогирдлар сони |
200 нафар |
АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ
Қадимий усулдаги қўлда тўқиладиган атлас-адрас матолари ва ипакли гиламлар тўқиш.
ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ
Ҳунарманд Марғилон миллий матолари мактаби анъаналарини қайта тиклаш устида доимий ижодий изланишлар олиб бормоқда.
Миллий матоларни қайта тиклашга ва бу йўналишда янги бир қатор янгиликларни яратишга мушарраф бўлди.
Республиканинг турли вилоятларидан жумладан, Қашқадарё, Сирдарё, Фарғона вилоятининг турли туманларидан 128 нафар шогирдларни тайёрлашга эришди.
Хозирги кунда Данғара туманидан 30 нафар хамда Қува туманидан 29 нафар жами 59 нафар аёл ва кизлар атлас, адрас, шойи, бахмал жанда ипак гиламлари тўқиш сирларини ўрганмокдалар.
Ҳунарманд доимий равишда Марғилон шаҳрида жойлашган “Ҳунарманлар маркази”да “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар ва ёшларга ҳунар ўргатиб, иш билан таъминлаб келмоқда.
ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАРИ
Ҳунарманд вилоятнинг 13 та туман, шаҳарларида ташкил этилаётган “Ҳунармандлар маркази” да миллий матолар ва ипакли гиламлар тўқиш йўналишида жами 3,9 минг нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар ва ёшлар рўйхати шакллантириб, ушбу фуқароларга 3 ой муддат ичида ҳунар ўрганиб доимий иш билан банд қилишни режалаштирган.
Ҳунарманд 2022 йилда Германия, Франция ва Туркия давлатларида ўзининг шахсий ҳалқаро кўргазмасини “уста-шогирд” анъанасини намойиш этган ҳолда ташкил этиш.
МАҲСУЛОТ НАМУНАЛАРИ
02.07.2021
19:02