Ҳудудларда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил этилаётган ўқув курсларининг битирувчиларига маҳсус сертификатлар топширилмоқда.
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида 18-30 ёшдаги уюшмаган ишсиз ёшларга кредит ажратиш учун ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув курсларининг 7-гуруҳини 15 нафар ёшлар муваффақиятли тамомлади.
Тошкент тумани Маданият саройида мазкур гуруҳ битирувчи ёшларига туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари ва Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тошкент туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бош мутахассиси томонидан сертификатлар топширилди.
Мазкур сертификатлар ёрдамида ёшлар ўз тадбиркорлик йўналишлари доирасида имтиёзли кредитга эга бўлишлари ва тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари мумкин.
05.07.2021
09:47