Пискент туманида тадбиркорлар муаммолари ҳал этилмоқда.
Тошкент вилояти прокурори томонидан “Тадбиркорлар билан учрашув куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, Пискент туман 2-сектор раҳбари А. Джураев томонидан прокуратура биносида мутасадди ташкилотлар билан биргаликда туманда фаолият юритаётган муаммоли тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Пискент туман бўлинмаси бош мутахассиси, Пискент туман прокурори ва Агробанк кредитни мувофиқлаштириш гуруҳ раҳбари иштирок этишди.
2-сектор раҳбари томонидан 2 кун муддатда 170 миллион сўм миқдорида кредит маблағи молиялаштирилиб тадбиркор муаммоси хал этилиши юзасидан топшириқ берилди.
05.07.2021
14:27