Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида ўтказилаётган “INNOPROM” кўргазмасида иштирок этмоқда.
Хабарингиз бор, 5-7 апрель кунлари Ўзбекистонда «Innoprom» - Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтган эди.
Кўргазманинг ташкил этилишидан мақсад халқаро саноат кооперациясини кучайтириш, илғор технологиялар ва инновацияларга асосланган қўшилган қиймат занжирларини яратиш ҳамда турли мамлакатлардан келган ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида узоқ муддатли шериклик муносабатларини ўрнатиш ҳисобланади.
Кўргазманинг асосий бўлимлари сифатида транспорт ва энергетика, шаҳарлар учун саноат IT-технологиялари, тиббий асбоб-ускуналар ва фармацевтика, металлургия ва полимер материаллар, шунингдек, енгил саноат қамраб олинган.
Мазкур ҳафталик давомида Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари ҳамда Россиянинг бир қатор ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланган эди.
Айни кунларда “Innoprom” кўргазмаси Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ҳам бўлиб ўтмоқда. Ушбу кўргазмада ҳам Фарғона вилояти делегацияси иштирок этиб, Россиялик ҳамкорлар билан келишувларга эришиш борасида амалий ишларни олиб боришмоқда.
06.07.2021
09:14