“Ёшлар: 1+1” дастури битирувчилари онлайн тест топширмоқда
Хабарингиз бор, ўтган йили биринчи бора ташкил этилган Ўзбекистон ёшлари форумида давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашуви давомида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилишини маъқуллаган эди.
Айнан мана шу кундан бошлаб ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, қолаверса "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга камида 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуси республикамизнинг барча ҳудудларида амалга оширилиб келинмоқда.
Ҳусусан, Зангиота туманида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни тадбиркорлик ва бизнес асосларига ўқитиш курсларининг навбатдаги 8-гуруҳ дарсларига қатнашиб, тадбиркорлик бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган ёшлар онлайн тест топширди.
Мазкур гуруҳни 20 нафар ёшлар тамолаган бўлиб, шулардан 18 нафари тестларни муваффақиятли топширдилар ва банклардан имтиёзли кредит олиб тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун махсус сертификатларни олиш имкониятига эга бўлдилар.
06.07.2021
09:25