Сўх туманида каврак доривор ўсимлигини етиштириш бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти Сўх тумани ҳокимлиги ва Агро банк Фарғона вилояти филиали билан ҳамкорликда 2021 йил 5 июль куни Фарғона вилояти Сўх тумани, Офтобрў МФЙ ҳудудида тумандаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги 4670- сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5-апрелдаги 182-сонли қарорига мувофиқ, водийда доривор ўсимлик етишитириш кооперациясини ташкил этиш мақсадида каврак доривор ўсимлигини етиштириш бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда Палата томонидан коврак ўсимлигининг хусусиятлари, даромад олиш манбаалари ва ушбу ўсимлик плантациясини ташкил этишда Агро банк томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар бўйича тушунчалар берилди.
07.07.2021
12:12