ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА КЎМАКЛАШИШ СОҲАСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунда Палатага тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш, давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларидан фойдаланиш бўйича имкониятлар ва шароитлар яратиш, маслаҳат ёрдами ва ахборот таъминотини тақдим этишкаби ваколатлар берилган.
Ушбу соҳада қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1. Тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатиш
Палатанинг Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларига берилган ваколатлар доирасида тадбиркорлик субъектларига зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат органларининг хизматларидан ва бозор инфратузилмасининг барча турдаги хизматларидан бир жойнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилиб,уларга хизматлар кўратилиб келинмоқда.
Палата тизимида тадбиркорлик субъектларига 30дан ортиқ турдаги хизматлар кўрсатилди. Ушбу хизматлар асосан икки хил йўналишда, яъни:
- пуллик асосда- бизнес-режалар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда таъсис ҳужжатлари, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳа ҳужжатлар тайёрлаб бериш;
- бепул асосда- ер майдонлари ва бино-иншоотлар, жумладан бўш турган объектлардан фойдаланиш, турли хил юрилик масалалар бўйича маслаҳат ва маълумот ҳамда бизнес юритиш ҳисоботлари бўйича маслаҳат ва маълумот бериш.
Ҳисобот даврида Палата томонидан тадбиркорлик субъектларига жами 620 224та хизматлар кўрсатилган. Шундан 591 372 таси ёки 95 фоизи бепул хизматларни ташкил этади.
Палата томонидан Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумот базасини ўзида мужассам этган businessinfo.uzсайтидаги махсус “ХИЗМАТЛАР ПОРТАЛИ”ишга туширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш”йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160-сонли ҳамда 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4525-сонли қарорларига асосан Палата томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат хизматларининг шаффофлиги, тезкорлиги ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўйилишикаби масалаларни ўрганиш мақсадида Республика вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шахрининг 80 татуман ва шаҳарларида “Сирли мижоз”тадбирлари амалга оширилди.
Мисол учун, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар) кадастр бўлимларида ўтказилган “Сирли мижоз” тадбирида ушбу идора ходимларининг коррупцион ҳолатларга мойиллик ҳолатлари аниқланди.
Тадбиркор У.Каримов томонидан Давлат кадастри Хоразм вилояти, Урганч шаҳар филиали мутахассисига йўқолган кадастр паспортини қайта расмийлаштириб беришни сўраб мурожаат қилинган.
Масъул ходим томонидан ушбу хизмат тури пуллик хизмат эканлиги ва олдин тўланган маблағ қайта тўланиши кераклиги билдирилган. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкмасининг 02.09.2020 йилдаги 535-сонли қарорининг 22-бандига мувофиқ, кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолган тақдирда уни қайта расмийлаштириш бепул амалга оширилади.
Шунингдек, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани Пахтакон МФЙда яшовчи фуқаро М.Э. томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида турар жойини иккига бўлиб беришни сўраб туман кадастр бўлимига мурожаат қилинган.
Масъул ходим томонидан мазкур хизмат пуллик эканлиги, чизма тайёр бўлгандан сўнг 425 минг сўм миқдорида тўлов қилиниши кераклиги маълум қилинган ҳамда фуқародан 400 минг сўм олиб, тўловни тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаганлиги аниқланган.
Мазкур тадбирлар натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва ваколатли органларга тегишли маълумотномалар юборилди.
Шу билан бир қаторда, қурилишга рухсат беришни соддалаштириш ҳамда соҳага доир юзага келаётган мавжуд муаммоларни ўрганиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда фаолият юритаётган 4 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари орасида сўровномалар ўтказилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, энг кўп қурилишга лицензия олишда вақт сарфи, қурилишга лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишдаги муаммолар, лойиҳа-смета ва ишчи лойиҳа экспертиза хулосаларини олишдаги муддатлар юзасидан тадбиркорлик субъектлари томонидан эътирозлар билдирилган.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган эътироз ва таклифлар умулаштирилиб, ваколатли органларга тегишли чоралар кўриш учун юборилди.
2. Тадбиркорлик субъектларига бозор инфратузилмаси субъектлари билан муносабатларида кўмаклашиш
Банк-молия ташкилотлари ва бозор инфратузилмасининг бошқа субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, мосланувчанлик ва натижадорликка хизмат қиладиган самарали ўзаро ҳамкорлик тизимини жорий этиш Палатанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади.
Ушбу йўналишда қуйидаги ташкилот ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари тузилган:
- Марказий банк;
- Давлат солиқ қўмитаси;
- “Gross Insurance” суғурта компанияси;
- “O’zagrosug’urta” суғурта компанияси;
- “Каfolаt” суғурта компанияси;
- “O'zbekinvest” суғурта компанияси;
- “Ўзавтосаноат-Лизинг” МЧЖ лизинг компанияси;
- “Orient Invest Group” МЧЖ лизинг компанияси.
Мазкур идора ва ташкилотлар билан тузилган битимларга мувофиқ, Палатанинг вилоятлар ва туман (шаҳарлар)даги қуйи тизимлари орқали тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлар фаолиятида вужудга келаётган муаммоларни ҳал этиш ҳамда “тўғридан-тўғри ва қайта алоқа” тамойили бўйича ўзаро ҳамкорликнинг самарали тизими жорий этилди.
Ҳисобот даврида Палатанинг жойлардаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан тадбиркорлик субъектларига ахборот-консультатив ёрдам бериш, бозор инфратузилмаси субъектларининг хизматларини тақдим этишда кўмаклашиш борасида жами 83 510та хизматлар ва маслаҳат ёрдами кўрсатилди.
08.07.2021
19:42