Тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларига ўқитилган ёшлар ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишмоқда.
Бекобод туманида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар 1+1” дастури доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшлар тадбиркорлик ва бизнес асосларига ўқитилиб келинмоқда.
Маълумки, мазкур дастур доирасида ташкил этилган ўқув-курсларини муваффаққиятли тамомлаган ёшлар махсус сертификатларни қўлга киритишди.
Хусусан, мана шундай ташкил этилган гуруҳларда таҳсил олиб тадбиркорлик фаолияти бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган ёшларимиздан Каримов Исмоил ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.
Ёш тадбиркор Микрокредитбанкдан олган 33 млн сўм кредит маблағига хом ғишт ишлаб чиқариш апаратини харид қилиб, ҳозирги кунда ўз фаолиятини йўлга кўйиш билан бир қаторда 3 нафар маҳалла аҳолисини ҳам доимий иш билан таъминлаган.
Исмоил Каримовнинг ишлаб чиқараётган ғиштлар жуда харидоргир бўлиб, фаолиятини бошлаганига кўп вақт бўлмаганига қарамасдан ўз харидорларига эга бўлишга ўлгурган.
Тадбиркор ўз фаолиятини бошлаганига кўп вақт бўлмаганига қарамасдан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ўз харидорларига эга бўлишга ўлгурган.
09.07.2021
09:26