Пискент туманида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил этилган ўқув курслари давом этмоқда.
Пискент туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида Тадбиркорлик ва бизнес асослари бўйича ўқитиш курсларининг 8-гуруҳ дарслари давом этмоқда.
Мазкур гуруҳнинг 3-дарсида Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Пискент туман бўлинмаси бош мутахассиси ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари ёшларга “Маркетинг ва реклама” мавзусида чуқур билим ва кўникмалар беришди.
Ўқитиш курси давомида ёшлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
09.07.2021
09:39