Янгиер шаҳрида маҳалла фуқоролар йиғини раиси билан учрашув бўлиб ўтди.
Республика Совдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фарходжон Муродович бошчилигида тузулган ишчи гуруҳ, Янгиер шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Исомиддин Нуридинович, 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Аброрович ҳамда Қишлоқ Қурилиш Банк ҳодими Давлат Абдуманнонович ва Тадбиркорликга кўмаклашиш маркази мутахассиси Лазизбек Илхомович Янгиер шаҳар “ биносида маҳалла фуқоролар йиғини раиси билан учрашишди.
Учрашув давомида маҳаллада мавжуд муаммолар ўрганилди. "Наврўзобод” МФЙда жойлашган маданият марказининг бўш турган таъмирталаб бўлган бинони тадбиркорлар жамғармаси ҳамда маҳалий буджет ҳисобидан таъмирлаш билан биргаликда “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга фойдаланиш учун бериш масаласи кўриб чиқилди. Бундан ташқари “Касабачилик” кўчасида ичимлик суви йўқлиги аниқланди ва шаҳар ҳокимяти ҳамда Сув таъминот бошқармасига билдиришнома берилди, ушбу муаммо йил оҳиригача бартараф қилиниши келишиб олинди.
09.07.2021
11:25