Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Қозоғстон Республикасида фаолият юритувчи “KZ-Экспорт 2018” корхонаси ўртасида юк вагонларини ижарага бериш шартномаси имзоланганлиги, Қозоғстон корхонаси томониданн шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги, яъни юк вагонлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги натижасида жамиятга моддий зарар етказилганлиги аниқланди.
Қозоғстон корхонаси шартнома шартларини лозим даража бажармаганлиги оқибатида ҳисобланган жарима маблағларини ундириш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Тошкент шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, Қозоғстон корхонаси ҳисобдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига 44 580 АҚШ доллари миқдорида зарар ундириб берилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
12.07.2021
08:48