Оҳангарон шаҳрида тадбиркорлик ва бизнес асослари ўқув курсининг 4-гуруҳини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди
Оҳангарон шаҳрида“Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган (18-30 ёшдаги) ёшларни тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларига ўқитиш бўйича ташкил этилган 4-гуруҳни муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда "Ўзавтосаноат" АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Ж.Тиллаев, шаҳар прокурори А.Абдунабиев, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Мирзабаев, Савдо-саноат палатаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлинмаси бошлиғи Б.Эргашовлар иштирок этишди ва сертификатларни ёшларга топшириб, уларга келгуси фаолиятларида омад тилашди.
Энди ёшлар тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиб, ўзларининг лойиҳаларини амалга оширишлари ва бу орқали ўзини ҳамда тенгдошларининг бандлигини таъминлашлари мумкин.
12.07.2021
12:27