“Ўзбекистонда дориворчилик истиқболи, муаммолар ва таклифлар” мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди
Қишлоқ Хўжалиги вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда дориворчилик истиқболи, муаммолар ва таклифлар” мавзусида онлайн конференция ташкил этилди. Ушбу йиғилишда Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Б.Холбоев қатнашди.
Учрашувда соҳа мутахассислари ва тадбиркорлар томонидан дориворчиликнинг истиқболи ва соҳани янада ривожлантиришда тўсиқ бўлаётган муаммолар санаб ўтилди.
Учрашув якунида соҳани ривожлантириш борасидаги таклифлар шакллантирилди. Ушбу таклифлар масъул ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилиб, келажакда ишчи дастур шакллантиришда асос бўлиб хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
13.07.2021
09:46