Андижон вилоятида "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом-ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курси бошланди.
Андижон вилоятида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамкорлигидаги "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом-ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курси бошланди.
Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамкорлигидаги “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида уюшмаган ва ишсиз ёшлар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва доривор ўсимликлар етиштириш истагини билдирган ташаббускор субъектлар ва томорқа ер эгалари учун мўлжалланган "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом-ашёларини тайёрлаш бўйича" 48 соатли малака ошириш ўқув курсининг биринчи куни бошланди.
Ўқув курсида доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш билан қизиқувчи ва келажакда ўз малакасини ошириб, шу соҳада етук тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги тингловчилар иштирок этди.
13.07.2021
17:13