Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани мисолида маҳаллабай ишлаш бўйича устувор вазифалар
Бугун график асосида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фарходжон Тошпўлатов, Палатанинг тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Бобур Ҳамраев ва тегишли бошқарма бошлиқлари биргаликда Палатага бириктирилган туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, туман мутасаддилари ва Палатанинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ходимлари иштирокида маҳаллабай ишлашни Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани мисолида ташкил этиш юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарда Давлат раҳбарининг жорий йил июнь ойида Андижон вилоятига ташрифи давомида маҳаллабай ишлаш тизимини янгича ёндашув асосида амалга ошириш, маҳаллаларнинг драйвер йўналишлари бўйича "лидер тадбиркор"ларни аниқлаб, улар билан хонадонларнинг ҳамкорлик тизимини яратиш, молиявий кўмак дастурлари доирасида ажратилган кредитлардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаб бориш ва шу асосда йўналишларни белгилаш масалалари кўриб чиқилди.
13.07.2021
19:21