Тадбиркорлик ва бизнес асосларига ўқитиш бўйича 8-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди.
Зангиота туманида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик ва бизнес асосларига ўқитиш бўйича 8- гуруҳни муваффақиятли тамомлаган 20 нафар ёшларга сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимлигининг Иқтисод бўлими бошлиғи, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ва туман Ёшлар ишлари агентлиги ҳодимлари иштирок этишди ва улар томонидан ёшларга сертификатлар топширилди.
Энди ёшлар сертификатларга асосан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари, ўзларининг бандлиги ва шу билан бир қаторда тенгдошларининг бандлигига кўмаклашишлари мумкин.
14.07.2021
11:23