"Ёшлар 1+1" дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўкитиш бўйича навбатдаги ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб кенг кўламда “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили остида темир дафтарга киритилган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш дастурлари давом этмоқда.
Айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурларингинг бир неча босқичлари ўз ниҳоясига етказилган.
Хусусан, жорий йилнинг 13 июль куни Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Ургут туман “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўкитиш бўйича навбатдаги ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
14.07.2021
11:33