Қуйичирчиқ туманида таъсирчан солиқ қўлланилган “ Sharq Leather International” МЧЖ фаолияти жойига бориб ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига асосан:мулкчилик шаклидан қатъи назар, фойдаланилмаётган объектларга солиқ органлари томонидан фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия ҳулосасини олмасдан, тўғридан-тўғри таъсирчан солиқ механизмини қўллаш ҳамда фойдаланилмаётган объектлар хўжалик фаолиятига жалб этилганда, таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммаларини қайтариш тартибини жорий этиш тасдиқланган.
Мазкур қарорга асосан фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганлигини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали давлат солиқ хизмати органларига ҳулоса тақдим этиш бўйича иккинчи ишчи гуруҳ ташкил қилинган.
Шу мақсадда Куйичирчик туман хокимилиги Инвистиция булими, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклаши маркази, туман Бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимларидан иборат 2-ишчи гуруҳ Қуйичирчиқ туманидаги 2 млрд сўм миқдорида таъсирчан солиққа тортилган ҳозирги кунда фаолиятини йўлга қўйган “Sharq Leather International” МЧЖ фаолияти билан танишилди.
Мазкур корxона тери маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланади. Корхона 25 нафар фуқарони иш билан таъминлаган бўлиб, ҳозирги кунда ўз хорижий ҳамкорларига эга.
Ўрганиш натижасида ишчи гуруҳ томонидан корхона фаолияти юзасидан ижобий хулосага келинди ва таъсирчан солиқ меҳанизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этилди.
14.07.2021
11:58