Давлатобод туманида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
Савдо Саноат Палатаси туман бўлими томонидан ташкилланган сайёр қабулда туман ҳокими тадбиркор ва ишбилармонларни қабул қилиб таклиф ва мурожаатларини тинглади.
Очиқ мулоқотда 10 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этишди. Туман раҳбари уларнинг мурожаатларини атрофлича ўрганиб, масалалар ечими бўйича мутасаддилар билан ҳал этилди.
Тадбиркорлар томонидан янги лойиҳалар ҳам таклиф этилди. Уларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.
Беш нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга бириктирилиб ижроси назоратга олинди.
14.07.2021
13:38