Тошкентда Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлари ўртасида В2В учрашуви бўлиб ўтди.
2021 йилнинг 15 июль куни икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан "В2В" форматидаги учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда тўқимачилик саноати, хизматлар, молия ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган 60 дан ортиқ компаниянинг бизнес вакилларидан иборат делегация иштирок этди.
Учрашув давомида икки мамлакат ишбилармонлари савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва юқорида таъкидлаб ўтилган соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Очиқ мулоқот, истиқболли лойиҳалар ва келишувлар ишлаб чиқилишга ва ҳамкорлик қилиш учун ўзаро манфаатли йўналишларни аниқ белгилаш, қолаверса, Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг самарали шаклини аниқлаш имконини берди.
15.07.2021
18:17