• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 505 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан самарали фойланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришнинг бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори (ID-46133) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 4-бандига кўра:

    “Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бектемир, Сергели, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Бектемир, Сергели, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги етиштирувчиларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.

    Бизнес-режаларда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш, юқори ҳосил етиштириш ва ҳар гектаридан 10-15 минг доллар даромад олиши белгилансин.

    Бунда, қуйидагилар инобатга олинсин:

    қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни Тошкент шаҳар деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларига бириктириш;

    агрокластерлар ташкил этиб, қишлоқ хўжалиги етиштирувчилар билан фьючерс шартномаларни тузиш;

    қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация усулида етиштириш”.

    Бунда, кўринадики, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашиш, улар учун маҳсулот етиштириш усулини ва даромад миқдорини белгилаб бериш, бозорларни бириктириш назарда тутилган.

    Яъни, лойиҳа билан ушбу соҳада режали иқтисодиётни жорий этишга ҳаракат қилинган.

    “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектлари ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга ҳақли.

    Бундан ташқари, мазкур Қонуннинг 34-модасига кўра, давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳадан қишлоқ хўжалиги етиштирувчиларининг бизнес-режаларини тасдиқлаш, маҳсулот етиштириш усулини ва даромад миқдорини белгилаб бериш, бозорларни бириктиришни назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    2. Лойиҳа 7-банди тўртинчи хатбошига кўра, “қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда - ер участкалари) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно”.

    Бунда, тадбиркорлик субъектларига ер бериш билан боғлиқ масалаларни тартибга солишга ҳаракат қилинган.

    Бироқ, шуни эътироф этиш лозимки, ерларни ажратиш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони ва Ер кодекси билан тўлиқ тартибга солинган.

    Шу боис, лойиҳада бу масалаларни қайта айнан тартибга солиш зарурияти мавжуд эмас.

    Ушбуларни инобатга олган ҳолда, лойиҳадан ер ажратиш билан боғлиқ нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    3. Лойиҳада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борасида Тошкент шаҳри учун алоҳида тартибни белгилаш, ортиқча бўлган қоидаларни жорий этиш назарда тутилган.

    Аммо, лойиҳада келтирилган кўплаб масалалар амалдаги қонунчиликда тартибга солинган бўлиб, уни қайта такрорлаш зарурати мавжуд эмас.

    Бундан ташқари, лойиҳада янги жорий этилаётган ортиқча тартиб-таомиллар лойиҳа ижрочиси томонидан асослантирилмаган, таҳлилий маълумотлар тақдим этилмаган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳани ушбу таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

    ССП Матбуот хизмати

    16.07.2021

    15:09

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06