Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Ҳабарингиз бор айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасига бугунги кунга қадар жами 6275 та мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаатлар 17 дан ортиқ йўналишдарда келиб тушган бўлиб, энг кўп мурожаат йўлланаётган йўналиш “Бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар” йўналиши ҳисобланади. Мазкур йўналишда айни кунга қадар 2700 дан ортиқ мурожаат, таклиф ва муаммолар қабул қилинган.
Шу билан бирга тадбиркорлар томонидан йўлланаётган мурожаатларни қабул қилиш бўйича Республикаанинг барча ҳудудларида ҳудудий штаблар фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтга қадар энг кўп мурожаат Тошкент шаҳрида (590та) фаолият юритувчи тадбиркорлардан келиб тушган.
Батафсил маълумотлар билан қўйидаги жадвалда танишишингиз мумкин.
28.07.2021
15:19