Зарафшонда навбатдаги саёер қабули ўтказилди
Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар тадбиркорларни муаммолари ҳал бўлишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими К.Турсунов Зарафшон шаҳрида сайёр қабул ўтказди. Қабулда Зарафшон шаҳри аҳолиси ўз таклиф ва муаммолари билан қатнашди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, коммунал хизматлар, имтиёзли кредит олиш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.
Аксар мурожаатлар ўз жойида ҳал этилиб, ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича эса тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
03.08.2021
10:54