"Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлардан келиб тушган таклифлар ва мурожаатлар ўрганилмоқда.
Қуйичирчиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлардан келиб тушган таклифлар ва мурожаатлар ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлардан келиб тушган таклифлар ва мурожаатларни ўрганиб чиқиш давом этмоқда. Шу муносабат билан Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги биносида Тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 7 нафар маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифлари ўрганилиб чиқилди ва мавжуд муаммолар атрофлича ҳал этилди. Бунда 4 нафар тадбиркорларнинг муаммолари жойида хал этилди, қолган ҳал этилиши вақт ва ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар назоратга олинди ва ижобий хал этиш юсазидан мутассадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
03.08.2021
11:02