Самарқанд туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан Самарқанд туман ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Самарқанд туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг 3 август куни Самарқанд туманидаги Навбоғ МФЙда 4-та сектор раҳбарларининг сайёр қабули ва тадбиркорлар мурожаатларини мутасадди раҳбарлар томонидан жойида бартараф этиш, мурожаат қилган тадбиркорлар билан муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қатор ишлар олиб борилди.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
05.08.2021
15:03