Маҳаллий аҳолининг мурожаатлари тингланмоқда
Қабул давомида фуқаролар томонидан ичимлик суви, суюлтирилган газ балон билан таъминлаш, нафақа пули, ички йўлларни таъмирлаш, кадастр, банк кредити, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш билан боғлиқ таклиф ва мурожаатлар билдилди.
Туман ҳокими томонидан бир ой ичида ушбу маҳалланинг ички йўллари таъмирланиши таъкидланиб, аҳолини тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, туманимиз ҳокими томонидан "Ширин" маҳалласининг ўсиш нуқтаси (драйвери) сифатида наслли куркачилик фаолиятини "Баҳмал" маҳалласида ҳам қўллаш таклифи билдирилиб, ушбу соҳага қизиқиш билдирган фуқароларни рўйхатини шакиллантириш бўйича маҳалла раисига мухим топшириқлар берди.
Қабулдаги барча мурожаатлар мутассадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан қайд этилиб, ижроси назоратга олинди.
05.08.2021
15:09