"Очиқ мулоқот" ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқот" ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қисқа «1100» рақамига таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Чирчиқ шаҳрида биргина 7 август куни ташкил этилган очиқ мулоқотнинг ўзида 37 нафар тадбиркорлар мурожаатлари қабул қилинган бўлиб, улардан 7 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қабулда ҳокими бошчилигида, сектор раҳбарлари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда бошқа барча тегишли ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
12 нафар тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари батафсил ўрганилиб, назоратга олинди ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Қолган 18 нафарига мавзу ва сўров юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
09.08.2021
11:23