"Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатларни ўрганиб чиқиш давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатларни ўрганиб чиқиш давом этмоқда.
Миробод тумани хокимлиги, Савдо-саноат палатаси Миробод туман бўлинмаси хамда мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда тадбиркор ва фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш учун тадбиркорлар билан учрашган холда кўмак берилмоқда. Тадбиркорларнинг муаммолари индивидуал тарзда тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Баъзи вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот ва идораарга йўналтирилмоқда.
20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасига мурожаатлар келиб тушмоқда.
09.08.2021
14:39