Оғир жудолик...
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва республикамиз тадбиркорлари, барчамиз учун қадрли бўлган мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафотлари ҳақидаги хабарни чуқур ва тўлдириб бўлмас йўқотиш қайғуси билан қабул қилди.
Халқимизнинг чексиз мухаббатини қозонган, мустақил мамлакатимизнинг Биринчи Йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақиқатдан буюк тарихий шахс эди. Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиет йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритди.
Ислом Абуғаниевич Каримов Ўзбекистон иқтисодий салохиятини ривожланишига, унинг жахон миқёсидаги нуфузини ҳамда жамият фаровонлигини оширишга ёрдам берган кенг миқёсли амалга оширилган улкан ишлар ва тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамосидир.
Биргина мамлакатни модернизация қилиш, жамиятни янгилаш, иқтисодиёт жадал суръатлар билан ўсиши ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бу йўналишларни амалга оширишнинг гарови бўлмиш тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатининг изчил қадамлар билан эркин ривожланишига кафолат ва имтиёзлар берадиган сиёсатни давом эттириш ва кучайтириш, шунингдек фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, солик юкини камайтириш, юксак технологиялар билан қуролланган тармоқ ва ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада қулай шарт шароитларни яратиш, ўрта синф вакиллари-тадбиркорлик, фермерлик харакати ва хусусий бизнес тузилмаларининг барча моддий ва интеллектуал мулк эгаларининг манфаатларини устун қуйиш, уларга тўлиқ имтиёз ва имкониятлар яратиб бериш ва қуллаб-қувватлаш, халқимизнинг реал даромадларини ва фаровонлигини ошириш каби улкан ишлар бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ.
Барчамизнинг чексиз мухаббатимиз, хурмат ва эхтиромимизга сазовор бўлган Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолади ва келажак авлодларни ҳотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик, тараққиёт рахномаси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшайди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси жамоаси ва республикамиз тадбиркорлари, барчамиз учун ўта оғир жудолик муносабати билан марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинлари ҳамда Ўзбекистон халқига самимий, чуқур ҳамдардлигини билдиради.
ЎзССП Матбуот хизмати
03.09.2016
10:14