“Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.
Тошкент туманида “Ёшлар дафтари” га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятига ўқитиш курсларининг 8-гуруҳини муваффақиятли тамомлаган 24 нафар ёшларга сертификатлар топширилди.
Энди ёшлар тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари мумкин.
12.08.2021
09:26