Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар ўрганилмоқда.
Ҳозирги кунда Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишни тизимли амалга ошириш мақсадида мутассадди ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган.
Жорий йилнинг 7 август куни вилоят ишчи гуруҳи томонидан Чирчиқ шаҳрида Кичик саноат зонасида фаолият юритувчи( "MCITY" МЧЖ, "Plant Group" МЧЖ,"Inox prof”МЧЖ, “TM medical cotton"МЧЖ,"Dong Da " МЧЖ,"Anka Texnik "МЧЖ, "Chirchiq Gold Steel" МЧЖ) корхоналар фаолияти ўрганилди ва муаммоларни бартараф этиш чоралари аниқланди.
Жумладан, "Anka Texnik "МЧЖ фаолиятида юзага келаётган электр энергияси муаммоси жойида ҳал этилди.
12.08.2021
10:11